«нархлар ошиши» тегли мақолалар


Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — UzAuto Motors
12 март 2024, 17:52

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — UzAuto Motors

UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида
4 октябр 2023, 15:24

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 1 апрелдан ошади
31 март 2023, 12:32

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 1 апрелдан ошади

1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
29 март 2023, 16:45 1

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. «Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси
2 декабр 2022, 16:08 1

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида
15 июл 2022, 16:33

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида

Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.

Нархлар кескин тебранган даврда Антимонополия қўмитаси ваколатлари кенгаяди
1 июн 2022, 22:35

Нархлар кескин тебранган даврда Антимонополия қўмитаси ваколатлари кенгаяди

Президент Антимонополия қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қўшимча ваколатлар юклади. Улар нархлар кескин тебранадиган даврларда корхоналар ҳудудига бевосита кириб, омборларидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш ҳамда асоссиз оширилган нархларни пасайтириш, ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва бошқалар бўйича мажбурий тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Янги тарифлар бўйича электр энергия ва газ харажатлари қандай ўзгаради?
31 май 2022, 17:53 2

Янги тарифлар бўйича электр энергия ва газ харажатлари қандай ўзгаради?

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги газ ва электр энергиясининг янги тарифлари бўйича аҳолининг харажатлари қанчага ошишини ҳисоблаб чиқди. Агар энергоресурслар истеъмоли табақалаштирилган тарифлар доирасида қолса, харажатлар 8−10 фоизга ошади, деб маълум қилди вазирлик.

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида
21 апрель 2022, 17:27

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида

«Шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади», — дея маълум қилди президент. У нефть маҳсулотлари 50 фоиз, ўсимлик ёғи эса 70 фоизга қимматлашганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев нарх ошиши ва инфляциянинг одамлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистонда Lada автомобиллари нархи бир ойда иккинчи марта кўтарилди
16 март 2022, 16:53

Ўзбекистонда Lada автомобиллари нархи бир ойда иккинчи марта кўтарилди

Компонентлар танқислиги фонида Россиянинг «АвтоВАЗ» автоконцерни Lada автомобиллари нархини ўртача 8 фоизга оширди. Ўзбекистонда ҳам автомобиллар 7−10 млн сўмга қимматлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг